"Пул топиш санъат, ишлаш санъат, яхши бизнес энг зўр санъат!"

— Andy Warhol

ХИЗМАТЛАРИМИЗ

Биз мижозларимизга бизнесда муваффақият қозонишга ва ташкилотнинг барқарор ривожланишига олиб келадиган тўғри қарорлар қабул қилишларида ёрдам берамиз.

Маркетинг стратегияси бўйича маслаҳат бериш

Бозорни таҳлил қилиш ва унинг имкониятларини аниқлаш

Мижозлар қониқиши ва содиқлик даражасини аниқлаш

Реклама ва PR тадбирларини самарадорлигини баҳолаш

Бренд имижини яратиш ва бозорда илгари суриш

"Сирли харидор" услубида хизмат сифатини баҳолаш

БИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИБ СИЗ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРГА ЭГА БЎЛАСИЗ?

Маркетинг бўйича вазифа ва муаммолара тўғри ечим топасиз

Бизнинг ишимиз натижаси амалий тавсиялардан иборат бўлиб, уларни амалиётга қўллаш мумкин бўлади, биз ҳеч қачон тадқиқотларни шунчаки қизиқиш туфайли ўтказмаймиз.

Мижозларингизни "адвокатлари" сифатида баҳолаймиз

Самарали маркетинг мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлади. Сиз бизнесда муваффақият қозонишингиз учун, биз сизнинг мижозларингизни ғамини еймиз. Сизнинг муваффақиятингиз учун ҳатто баъзида олдингизда ҳам унинг манфаатларини ҳимоя қиламиз.

Бизнесдаги сирингизни сақлашни биладиган ҳамкор

Сиз учун бажарилган иш - фақат сизникидир. Биз ҳеч қачон бошқа мижозларимизга ўтказган маркетинг тақиқотларимиз натижаларини намуна сифатида бермаймиз. Биз ҳеч қачон пули тўланган ишимизни ёки бошқа маълумотларни учинчи томонларга сотмаймиз.

Биз ишнинг натижаси муҳим бўлган тадбиркорларнинг ишларини тўла фидоийлик ва виждонан бажарамиз!

БИЗНИНГ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

Сифатга кафолат берамиз

Масъулиятларимизни бажарамиз

Самарадорликка интиламиз

Профессионал хизмат кўрсатамиз

Махфийликни таъминлаймиз

Мижоз истаклари муҳим

Биз мижозларимизнинг бизнесини ривожлантириш орқали миллий брендларимизни халқаро бозорларда рақобатбардошлигини оширишга ва Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қиламиз.

АМАЛИЁТДАГИ ТАЖРИБАМИЗ

Брендинг ва муваффақиятли брендлар яратиш

Реклама самарасини ошириш бўйича маслаҳат бериш

Савдо-сотиқни жадаллаштириш бўйича маслаҳат бериш

Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш

Истеъмолчилар эҳтиёжларини ўрганиш

Миқдорий маълумотлар йиғиш ва уларни статистик таҳлил қилиш

B2С ва B2B бозори тадқиқотларини ўтказиш

Маркетинг режасини ишлаб чиқиш

Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

КОМПАНИЯ ҲАҚИДА

« Segment Consulting » 2017 йилда бизнес бошқаруви, ишлаб чиқариш, логистика, молия ва маркетинг соҳаларига хорижда таҳсил олиб, халқаро даражадаги PhD, MBA, MA, MSc каби илмий даражаларига эга бўлган тажрибали мутахассислар томонидан ташкил этилган. Копания таъсисчилари ва етакчи ходимларининг бозор тадқиқоти ва аналитика соҳасидаги иш тажрибалари мураккаб маркетинг лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.

Бозорларни ўрганиш, маркетинг тадқиқотлари, истеъмолчилар билан сўровномалар ўтказиш, фокус-гуруҳлар ташкил қилиш, муваффақиятли брендлар яратиш, савдо нуқталарида маҳсулотларни тўғри жойлашиш, савдо ҳажмини кўтариш ва истеъмолчилар онгида бренд хақида ижобий имиджни шакллантириш — буларнинг барчаси бизнинг профессионал фаолиятимиздир.

​« Segment Consulting » мутахассислари маркетинг соҳасида, Интернет-реклама, брендинг, ва юқори самара берувчи рекламаларини ташкил этиш соҳасида профессионал ютуқларга эга. Биз анъанавий эскича фикрлашга қарши турамиз ва халқаро бизнес оламидаги ўзгаришлар билан ҳам-нафас юрувчи муваффақиятли гуруҳларни яратамиз.

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАРИМИЗ

МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Биз маркетинг тадқиқотлари ва менеджмент консалтинг соҳасида хизматлар кўрсатувчи етакчи компаниямиз. Бизнесни муваффақиятли ривожлантириш учун муҳим шартлардан бири бу бозордаги вазиятни доимий таҳлил қилишдир. Бу нафақат ташқи ўзгаришларга тез жавоб қайтаришга тайёр бўлишга, балки бозордаги имкониятларнинг ривожланиш тенденциясини ва рақобатчиларнинг ҳаракатини олдиндан тахмин қилиш имконини беради. Муваффақиятли бизнес қилишнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланган маркетинг консалтинг айни шу ишлар билан шуғуланади. Бир неча услублар ва воситалардан фойдаланган ҳолда, маркетинг консалтинг хизмати бозордаги рақобат муҳитини ўрганиш орқали вазиятни тўғи таҳлил қилади, ва тўпланган маълумотлар асосида бизнесни муваффақиятли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради.

 

БОЗОРНИ ЎРГАНИШ БИЗНЕСИНГИЗ РИВОЖИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Барча кичик бизнес эгалари ўз компанияларини ривожланишини хоҳлашади, лекин уларнинг аксарияти ишни нимадан бошлаш кераклигини аниқ билишмайди. Бозордаги имкониятларни ўрганиш янги маҳсулотни ишлаб чиқиш, янги бизнесни бошлаш ёки кенгайтириш учун энг тўғри биринчи қадам ҳисобланади. Оддий қилиб айтганда, маркетинг тадқиқоти бу, бозор, товарлар, хизматлар ёки истеъмолчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш жараёнидир. Маркетинг тадқиқоти натижасининг сиз учун энг муҳим фойдаси бу ўз мижозларингиз истак ва эҳтиёжларини тушунишга ёрдам беришидир. Мижозларингиз кимлар? Улар нимани хоҳлашади? Улар сиздан нимани кутади? Маркетинг тадқиқоти ушбу савалларга жавоб бериш билан бирга қуйидаги имкониятларни беради:

Келажакдаги бозор ўзгаришларини кузатиш
• Бизнесни кенгайтириш учун йўналишларни белгилаш
• Компания учун самарали стратегия режалаштириш
• Бизнес учун аниқ мақсадларни белгилаш
• Рақобатда ғалаба қозониш
• Юқори даромад ва фойда кўриш

Формани тўлдиринг, биз сиз билан боғланамиз.

БЕПУЛ маслаҳат олиш учун биз билан боғланинг !

Тел: +998 90 951 66 11
Телеграм: @segment_uz

© 2018 SEGMENT GROUP Market Research Company